Сигмунд Фреуд
Зигмунд Фрейд (асл исми Сигисмунд Счломо Фреуд (6-май 1856 – 23-сентябр 1939), австриялик невролог ва руҳшунос бўлиб, психотаҳлилга асос солган. Фрейд одам табиати замирида жинсий эҳтиёж ётади, деган фикрни ўртага ташлаган. У фрейдизм асосчиси. 1902-йилдан Вена университети профессор, 1938-йилдан Англияда. Фреуднинг дастлабки тадқиқотлари бош мия физиологияси ва анатомиясига бағишланган. 19-асрнинг 80-йилларида неврозлар муаммосига, 90-йилларнинг ўртасидан бошлаб эса руҳий тахлил (психоанализ) асосида неврозларни даволаш усулига эътиборини қаратди. Индивиднинг психосексуал ривожланиши назариясини такомиллаштирди, феъл-атворнинг шаклланиши ва унинг патологиясида болалик даври кечинмаларини асосий ўринга қўйди. Психоанализ қоидаларини инсоният маданиятининг турли соҳалари — мифология, фолклор, бадиий ижод, дин ва бошқаларга жорий қилди. Фреуднинг баъзи фикрларини неофрейдизм инкор этади.
Сигмунд Фреуд | |
---|---|
![]() | |
Таваллуди |
6-май 1856-йил Фреиберг, Моравия (ҳозирги Чехия) |
Вафоти |
23-сентябр 1939-йил (83 ёшда) Лондон, Буюк Британия |
Истиқомат жойлари | Австрия, Англия |
Фуқаролиги | австриялик |
Соҳаси | Неврология, Фалсафа, Психиатрия, Руҳшунослик, Психотерапия, Психиотаҳлил |
Таълими | Вена Университети |
Академик раҳбарлари | Жеан-Мартин Чарcот, Жосеф Бреуэр |
Машҳур ишлари | Психотаҳлил |
Мукофотлари | Гоэтҳе Мукофоти |

Асосий асарлари
edit- "Тушлар таъбири" (1900),
- "Кундалик ҳаёт психопатологияси" (1904),
- "Психоанализга кириш бўйича маърузалар" (1910),
- "Тотем ва табу" (1913),
- "Мен ва У" (1923),
- "Мусо ва тавҳид" (1939).
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |