Jump to content

даҳан

From Vikilugʻat

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

да-ҳан

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ДАҲАН Бу от ПРСда [дäҳан] ва [дäҳäн] шаклларида келтирилган (231); ТжРСда ҳам икки шаклда келтирилиб, даҳан шаклидан даҳон шаклига ҳавола берилган (124, 125), ЎТИЛда даҳан шаклида келтирилиб, с. т. аūн. огиз / изоҳи берилган (И, 216). Кўринадики, даҳон шакли -асосий; лекин ўзбек тилига даҳан шаклида олинган. Ҳар уч луғатда бу от асосан 'огиз' (нутк аъзоси) маъносини англатиши айтилган.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

\ф. — оғиз

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 с.т. айн.

оғиз И 2, 3. ◆ Учи даҳанига қараб эгилган қин-ғир бурнини ғалати қимирлатиб, ўрнидан турди. О. Ёқубов, „Диёнат“ . ◆ Муниранинг пешонаси дўнгроқ, даҳани кулча юзига ному-носиб тарзда каттароқ эди. Э. Усмонов, „Ёлқин“ . ◆ Холи қолган Жанна эркаланиб, Умид-нинг даҳанидан секин ўпиб қўйди. Мирмуҳсин, „Умид“ .

2 кўчма Сўзамоллик, гапга чечанлик; ваъдабозлик. | ◆ Турдимат \ Лафзида турмай-диган йигит. Шу даҳани билан шунча йил раислик қилганига доғман. И. Раҳим, „Ихлос“ .

3 Бирор нарсанинг киравериш жойи, очиқ томони, лаби. ◆ Муллажон белбоғининг қатидан носқовоғини олиб, кафтини тўл-дириб, нос отди, хотиржам юриб келиб, айвоннинг даҳанига ўтирди. С. Аҳмад, „Сайланма“ . ◆ Муроджон ишдан келса, онаси кийимларини тугиб, айвон даҳанида ўти-рибди. С. Аҳмад, „Сувлар оқиб кетди“ .


Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ДАҲАН. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

даҳан
уст. рот.