Jump to content

оғиз

From Vikilugʻat

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

о-ғиз

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ОҒИЗ И ’икки лаб оралиғидаги тешик’, ’жағлар оралиғидаги бўшлиқ’. Эл о ғ з и г а элак тутиб бўл-майди (Мақол). Бу от қадимги туркий тилдаги ’тешик’ маъносини англатган ағ отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(ï)з қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, И, 82; ПДП, 355; Девон, И, 89; ДС, 21); ўзбек ти — лида а унлиси â унлисига алмашган, ï унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ағ + ïз = ағïз > âғиз И.

ОҒИЗ ИИ ’янги туққан сигирнинг 3-4 кунлик сутини йиғиб пиширилган пишлоқсимон сарғиш таом’. Қўиши-мизнинг сигири туҳҳан экан, о ғ и з тарҳатиб юрибди. Бу от қадимги туркий тилда ’увиб туш-\ 'қуюқ-лаш-’ маъносини англатган ағ- феълидан -(у)з қўшим-часи билан ясалган (ЭСТЯ, И, 406; ДС, 24); ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган, на — тижада âғиз И сўзи билан шаклан тенг келиб қолган: ағ-+ уз = ағуз > âғиз ИИ.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси И

[edit]
  1. (3-ш. бирл. оғзи) Икки жағ ўртасидаги, овқатланиш, сўзлаш ёки овоз чиқариш учун хизмат қиладиган бўшлиқ. ◆ Балиқнинг оғзи. ◆ Оғиз бўшлиги. ◆ Одамнинг оғзи. ◆ Яхши гап ҳам бир оғиздан чиқади, ёмон гап ҳам бир оғиздан чиқади. Мақол ◆ Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Мақол ◆ Йўлчи узумдан бир неча донани оғзига ташлади. Ойбек, „Танланган асарлар“
  2. Икки лаб ва уларнинг бир-бирига тегиб турган жойи ва атрофи. ◆ Оғзидан ўпмоқ. ◆ Гулнорнинг кичкина чиройли оғзи ҳайратдан бир нафас очилиб, кўзлари, "ростми?" деган каби Нурига тикилди. Ойбек, „Танланган асарлар“
  3. кўчма Сўзловчи киши, одам. ◆ Кўп оғиз бир бўлса, бир оғиз енгилади. Мақол ◆ —Ҳа, баракалла. Шунинг учун бундай гапларни фақат оғизма-оғиз, ўшанда ҳам фақат синалган, ишончли оғиз орқали етказилади. Мирзакалон Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“
  4. кўчма Бировнинг қарамоғида бўлган одам; хўранда, нонхўр. ◆ У дув-дув ёш тўкар, қўлларини осмонга кўтариб нола қиларди: -Худовандо! Бу на кўргилик? Энди нетаман? Тўққиз оғизни қандай боқаман? С. Сиёев, „Ёруғлик“ . ◆ Баззоз поччанинг бекорчи оғизга тоби йўқ эди. Мирзакалон Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“
  5. Милтиқ, тўппонча, миномёт, замбарак каби отиш қуролларининг ўқ отилиб чиқадиган тешиги, стволи. ◆ [Йўлчи] Тишини қисирлатиб деди: -Тўпнинг оғзига қўйиб отиб юборинглар мани, қонхўрлар! Ойбек, „Танланган асарлар“
  6. Ички бўшлиғи, ичи бўлган нарсаларнинг кириш-чиқиш учун хизмат қиладиган жойи, тешиги. ◆ Ўранинг оғзи. ◆ Ғорнинг оғзи. ◆ Чайла оғзида қўлида тугун билан Азизхон кўринди. Саид Аҳмад, „Уфқ“
  7. Идишларнинг нарса олиш-қўйиш учун хизмат қиладиган тешиги. ◆ Шишанинг оғзи. ◆ Бўривой оғзига дока ўралган сопол кўзани билагига осиб, биқинига қўйганча Ширинқудуққа борди. С. Нуров, „Нарвон“
  8. Кўчанинг, йўлнинг бошланиш, киравериш жойи. ◆ Кўча оғзи.

Балонинг оғзи - жуда хавфли, қўрқинчли жой.
Беш бармоғини (ёки панжасини) оғзига урмоқ - қ. беш И.
Бир (ёки икки) оғиз гап (ёки сўз) - озгина гап, қисқа гап. ◆ -Сайланганидан бери бир оғиз ҳисоботини эшитганимиз йўқ, — деган гаплар эшитилди. П. Турсун, „Ўқитувчи“ ◆ [Ширмонжон:] Ашурхон, ишларингизни кейин қиларсиз. Келинг, сиз билан икки оғиз гаплашай, деб келдим. С. Зуннунова, „Олов“
Бир оғиздан - айн. бир овоздан қ. овоз 7. ◆ Ўн нафар чашначи бир оғиздан "аъло" баҳо қўйишди. К. Маҳмудов, „Қизиқарли пазандачилик“
Гапи (ёки сўзи) оғзида қолди - қ. гап И 1. ◆ Болта муаллимнинг гапи оғзида қолди. Тоғайга олайиб қаради. Н. Норқобилов, „Тўқнашув“
Гапи оғзидан тушиб кетадиган - гапини эплаб гапиролмайдиган; ношуд, ландавур.
Гапи оғзида қолмоқ - гапини охиригача етказолмай қолмоқ, чала гапирмоқ. ◆ Азизхоннинг гапи оғзида қолди. Саид Аҳмад, „Уфқ“
Гапини (ёки сўзини) оғзидан олмоқ (ёки илиб кетмоқ) - қ. гап И 1.
Дарвоза оғзи - тар. шаҳар, қалъа дарвозаси ёки умуман дарвоза яқинидаги жой. ◆ Назарида, худди шу дарвоза оғзида велосипед устаси бордай бўлди. Абдулла Қаҳҳор, „Сароб“
Катта оғиз ёки оғзи катта - унча-мунчани писанд қилмайдиган; катта гапиришга ўрганган; мақтанчоқ. ◆ Отасининг давлати, катта оғиз, ҳовлиқма ва такаббур онасининг эркалаши қўшилиб, қизга ортиқча ғурур берган, ҳаракатларига ўзбошимчалик, қилиқларига ноз-карашма бағишлаган эди. Ойбек, „Танланган асарлар“
"Олма пиш, оғзимга туш", деб ўтирмоқ - ишни тезроқ бажариш учун жон куйдирмаслик, ўзи бўлар, деб бепарво ўтиравериш. ◆ Ўзлари ҳам олма пиш, оғзимга туш, деб қўлларини қовуштириб ўтиравермасинлар-да, ахир. Ш. Рашидов, „Бўрондан кучли“
Она сути оғзига келмоқ - жуда кўп уринмоқ, қийналмоқ, машаққат чекмоқ. ◆ Бу атласларни Отабойдан ундиргунча нақ Қўзибойнинг она сути оғзига келди. Саид Аҳмад, „Чўл шамоллари“
Оғзи бемаза - қ. бемаза 4.
Оғзи билан иш битирадиган - ишни осон фаҳмлайдиган, ҳар қандай ишни гап билан битирадиган.
Оғзи билан юрадиган - ёмон гап тарқатадиган; ғийбатчи.
Оғзи бормайди - айн. тили бормайди қ. тил 2.
Оғзи ботир - қ. ботир 1.
Оғзи бузуқ (ёки ёмон) - айн. оғзи шалоқ қ. шалоқ 3.
Оғзи бўш(лик) - қ. бўш. ◆ Севаргул чой қуйиб узатаркан, оғзи бўшлик қилиб қўйганига кўнглида пушаймон бўлди. Н. Қиличев, „Чиғириқ“ Оғзи куйган Панд еган. ◆ Оғзи куйган қатиқни пуфлаб ичади. Мақол ◆ Тўғриси, бу ишни у [Йигитали] ҳеч кимга, ҳатто Сафарбаровга ҳам ишонмади. Чунки бу борада унинг неча марта оғзи куйган. И. Раҳим, „Зангори кема капитани“
Оғзи очилиб қолмоқ - ҳайрон бўлиб, ҳуши кетиб қолмоқ, ҳанг-манг бўлмоқ. ◆ Хола лабини буриб, атрофда оғзи очилиб қолган аёлларга ҳайрат билан бир-бир қараб чиқди. С. Нуров, „Майсаларни аёз урмайди“ ◆ Эшитиб, Ғузордагиларнинг оғзи очилиб қолади. Ш. Тошматов, „Эрк қуши“
Оғзи очиқ - рўза тутмаган киши; кўза.
Оғзи қулоғида (ёки қулоғига етди) - с. т. жуда хурсанд бўлди, суюнди. ◆ Тўранинг оғзи қулоғида, кўнгли нимадандир таскин топган эди. Н. Фозилов, „Дийдор“ ◆ Ғуломжон.. оғзи қулоғига етиб куларди. Мирзакалон Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“
Оғзига кучи етмаган - қ. куч.
Оғзига сиққанича - кўнглига келганича, хохдаганича (ошириб). ◆ Ҳар ким ўз қаҳрамонлиги ҳақида оғзига сиққанича сўзлай бошлади. „Латифалар“
Оғзига (ёки оғзи) тегди - ейиш, ичишга муяссар бўлди; еди, ичди, етишди. ◆ Шу ерда туриб янги апелсинга ҳали оғзим теккани йўқ. Саид Аҳмад, „Юлдуз“
Оғзига урмоқ - 1) сўзлаш учун йўл қўймаслик, сўзлатмай қўймоқ. ◆ У-бу дейдиган одамнинг оғзига уриш керак. Ким нима деса, мен ҳамма вақт оғзига ураман. Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ 2) айн. оғзини мойламоқ. ◆ Тўраларнинг оғзига уриш учун пулни бойвачча беради. Мандан нима кетади. Ойбек, „Танланган асарлар“
Оғзига қарамоқ - (ёки тикилмоқ) - 1) сўзини диққат билан тингламоқ. ◆ Сидиқжон юзларча киши оғзига қараб турган мажлисни кўз олдига келтириб, жуда катта ташвишга қолди-ю, дами ичига тушиб кетди. Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“ 2) бировдан бирор гап кутмоқ, бировнинг бирор нарса дейишини пойламоқ; 3) бировнинг гапига қараб иш тутмоқ. ◆ Заводда ишлайдиган мингдан ортиқ эркак, шулар қатори эри ҳам ўшанинг [Кароматнинг] оғзига қарайди. Абдулла Қаҳҳор, „Қизлар“
Оғзига қаратмоқ - гапириб бошқаларнинг диққатини ўзига жалб қилмоқ. ◆ Умуман, Аъзамжон бошқаларни оғзига қаратишни яхши кўрарди. Саид Аҳмад, „Уфқ“
Оғзига қоқмоқ - айн. оғзига урмоқ 1.
Оғзидагини (ёки оғзидаги ошни) олдирмоқ - қ. олдирмоқ.
Оғзидан гулламоқ - қ. гулламоқ ИИ.
Оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатадиган - ҳеч нарсага ақли етмайдиган, анқов.
Оғзингга ёғ (ёки мой) - бирор яхши хабар келтирган кишига миннатдорлик билдириб айтиладиган ибора. ◆ Вой, оғзингизга ёғ, ўғлим! Келин кўрадиган куним ҳам бормикин! Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“
Оғзингга қараб гапир! - қ. гапирмоқ 1. ◆ Оғзингизга қараб гапиринг, тасқара бўлиб нима қипти! С. Зуннунова, „Олов“
Оғзингдан чиқарма - ҳеч кимга айта кўрма. ◆ Бўлар иш бўлипти, энди ҳеч кимга оғзингдан чиқарма. Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“
Оғзини мойламоқ (ёки ёғламоқ) - қ. мойламоқ.
Оғзини пойламоқ - айн. оғзига қарамоқ 2. ◆ Кампир ҳамон келиннинг оғзини пойлади, лекин келиндан ҳеч бир ҳасрат қиладиган гап чиқмади. Ойдин, „Мардлик — мангулик“
Оғзининг суви келмоқ - бирор нарсани кўриб, жуда ҳаваси келмоқ, егиси ёки ичкиси келмоқ; кўнгли суст кетмоқ.
Оғзининг таноби қочмоқ - жуда хурсанд бўлмоқ, суюниб кетмоқ; илжаймоқ. ◆ Тўпанисо, ўзи ҳақидаги мақтовга келганда, оғзининг таноби қочиб: -Мен нима қилибман?.. Менда нима гап?.. Ҳеч-да,— деди. Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“
Оғиз бирлик - аҳиллик, иноқлик. ◆ Давлат — оғиз бирликда. Мақол
Оғиз боғлар - шв. этн. тўй қилиш ҳақида қиз томоннинг розилигини олиш, унаштириш маросими, фотиҳа.
Оғиз жуфтламоқ - гапириш учун тайёрланмоқ, ҳаракат қилмоқ. ◆ Опа бир-икки марта гапга оғиз жуфтлади-ю, гапиролмади. Саид Аҳмад, „Уфқ“
Оғиз кўпиртирмоқ - қ. кўпиртирмоқ.</бе>Оғиз очмоқ - 1) гапирмоқ, сўзлай бошламоқ. ◆ Мулла Абдураҳмон яна оғиз очолмади. Чунки Сафар бўзчи "китоб сўзи" билан уни енгиб қўйди. Абдулла Қодирий, „Меҳробдан чаён“ 2) дин. шом пайтида бирор нарса истеъмол қилмоқ, рўзани очмоқ (рўза тутган кишилар ҳақида).
Оғиз солмоқ - бировнинг қизини келинликка ёки ўғлини куёвликка сўрамоқ, сўратмоқ. ◆ Энди кимга оғиз солсанг, ғиринг демай тегиши аниқ. Саид Аҳмад, „Юлдуз“ ◆ Тўғри сўзлаб, мен гапирдим юзингга, Оғиз солдим уйда турган қизингга. „Ёдгор“
Оғизга олмоқ - И) емоқ, ичмоқ. ◆ Асли мени [ичишга] хўжайин ўргатди. Илгари бир қатра оғзимга олмас эдим. Ойбек, „Танланган асарлар“ 2) бирор гапни гапирмоқ, айтмоқ; 3) бировнинг номини айтиб эсламоқ, йўкдамоқ. ◆ Орада бир неча кун ўтди — Муҳаммадражаб жим, Мирзамуҳиддинни оғзига ҳам олмади. Абдулла Қаҳҳор, „Сароб“
Оғизга тушмоқ - ҳамма ерда тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолмоқ, гап бўлмоқ; танилмоқ. ◆ Абдумаликнинг асарлари Москвадаги санъацҳунослар орасида ҳам ростмана оғизга тушди. „Ёшлик“ ◆ Мен бу сирни шу чоққача ичимда сақлаб келаётган эдим, энди айтмасам бўлмайди, чунки бу миш-миш оғизга тушиб бораётипти. Абдулла Қаҳҳор, „Қўшчинор чироқлари“
Оғизда - фақат тил учида, шунчаки; юзаки. ◆ Айниқса бу колхозда мусобақа оғизда, қоғозда. Ойбек, „Олтин водийдан шабадалар“
Оғиздан оғизга кўчмоқ (ёки ўтмоқ) - 1) бир авлоддан иккинчи авлодга оғзаки равишда ўтиб келмоқ. ◆ Ўзбек халқ эртаклари оғиздан оғизга ўтиб, асрлар бўйи сақланиб келмоқда. ◆ Қимматбаҳо тошлар ҳақида қадим замонларда тўқилган ғаройиб афсоналар ҳамон оғиздан оғизга ўтиб келади. „Фан ва турмуш“ ; 2) одамлар орасига тарқаб кетмоқ, гап бўлмоқ. ◆ Йўлдош ота келаётибдилар, деган гап оғиздан оғизга ўтди. Саид Аҳмад, „Уфқ“ ◆ Оқсоқолнинг қандай ажойиб томошаларни кўргани, қандай меҳмонхонага тушгани тўғрисидаги гаплари қулоқдан қулоққа, оғиздан оғизга ўтди. Парда Турсун, „Ўқитувчи“
Эллик оғиз гап (ёки сўз) - кўп гап, эзмалик. ◆ Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор. Мақол

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

о-ғиз

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси ИИ

[edit]

(3-ш. бирл. оғизи) Янги туққан сигирнинг уч-тўрт кунли сутини йиғиб пиширилган пишлоқсимон таом. ◆ Эрталаб Тозагул меҳмон опани янги туққан сигирнинг оғизи ва ўғирдан иссиққина чиққан оқишоқ толқон билан сийлади. Ҳ. Ғулом, „Машъал“ . ◆ Биринчи сут — оғиз бўлади, Седанадан мағиз бўлади. Ғафур Ғулом, „Танланган асарлар“
Оғиз сути - янги туққан сигирнинг хом сути.

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ОҒИЗ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

оғиз

оғиз И
оғзи
1
рот, уста, зев; пасть (у животных); ◆ оғиз бўшлиғи (или ичи) полость рта; ◆ бир оғиз овқат глоток (кусок) пищи; бир (или бир-икки) ◆ оғиз сўз несколько слов, два слова; ◆ мақолада бу ҳақда бир оғиз сўз йўқ в статье об этом нет ни слова; бу гап (или нарса) ҳамманинг оғзида об этом все говорят, это у всех на устах; гапи оғзида қолди он не говорил, не досказал; ◆ оғиздан оғизга из уст в уста; ◆ оғиздан тушмайди не перестают говорить (о чем-л.), не перестают повторять (что-л.); ◆ оғиз очмоқ 1) открывать рот; 2) говорить, заговорить; вымолвить; ◆ бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очманг! никому не говорите об этом!, об этом никому ни слова!; эл оғзига элак тутиб бўлмайди посл. людские уста не прикрыть ситом, соотв. на чужой роток не накинешь платок; ◆ яхши гап ҳам бир оғиздан чиқади, ёмон гап хам бир оғиздан чиқади посл. одними устами можно сказать и хорошее слово и плохое (т. е. говори лучше хорошее, чем плохое); олма пиш, оғзимга туш см. олма;
2
дуло, жерло (огнестрельного оружия); тўп оғзини танкка тўғриламоқ навести дуло орудия на танк;
3 горло, горлышко; шишанинг оғзи горлышко бутылки;
4 входное или выходное отверстие (чего-л.); устье; начало (чего-л.) қопнинг оғзини боғламоқ завязывать мешок; уянинг (или иннинг) оғзи входное отверстие норы или гнезда; кўчанинг оғзи начало улицы; трубанинг иккала оғзи оба конца трубы; ◆ 

  • оғизда на словах; ◆ бир оғиздан единодушно, единогласно; гапи оғзидан тушиб кетадиган одам мямля; оғзинг қани деса қулоғини кўрсатадигаи одам (букв. человек, который показывает на ухо, когда спрашивают, где у него рот) разиня, простофиля; гапини (или сўзини) оғзидан олмоқ перебить, прервать чужой разговор; оғзи билан иш битирадиган одам тот, кто может сделать только на словах, болтун; оғзи билан юрадиган одам тот, кто сплетничает, сплетник; оғзи ботир одам тот, кто говорит без обиняков, напрямик; оғзи бўш (одам) 1) болтливый, не умеющий держать язык за зубами; 2) тот, кто не может постоять за себя, защитить свои интересы, оғзи бузуқ (или ёмон) одам сквернослов; оғзи катта (одам) тот, кто говорит кичливо, заносчиво, хвастливо; балонинг оғзи опасное, страшное место; оғзи қулоғига етди его лицо расплылось в улыбке, он очень обрадовался, он вне себя от радости; у него рот до ушей; оғзига кучи етмайдиган (одам) несдержанный на язык; оғзига қаратмоқ заставлять всех слушать, слушаться, быть красноречивым; оғзимнинг суви келди у меня слюнки потекли; оғзингга қараб гапир сначала подумай, потом говори; оғзини мойламоқ или оғзига мой урмоқ подкупать, подмазывать (кого-л.); оғзини пойламоқ выжидать, чтобы выслушать сначала то, что скажет другой; выжидать, пока скажут другие; ◆ оғиз бормайди язык не поворачивается; ◆ оғиз солмоқ намекнуть, закинуть удочку (насчёт чего-л. с целью получить для себя); ◆ оғиз чоғламоқ (или жуфтламоқ) собираться что-то сказать; ◆ оғизга олиб бўлмайди 1) нельзя взять в рот (о чём-либо невкусном или горьком); 2) нельзя произнести (о чем-л. грубом или вульгарном); оғзига қоқмоқ перебивать, не давать говорить; вступать в пререкания (с кем-л.); ◆ оғиздан гулламоқ разболтать, разглашать, выдавать секреты; у қўй оғзидан чўп олмаган одам (букв. он у овцы изо рта и травинки не вынул) он и мухи не обидит; худди оғзига толқон солгандай словно воды (букв. толокна) в рот набрал.


оғиз ИИ
створоженное молозиво (после отёла).